Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўғри бегона эмас экан

Ўғри бегона эмас экан

2022 йил 29 июль куни эрталаб, соат тахминан 06:35 ларда Ғузор туманидаги «Ишчилар шаҳарчаси»да ётоқхонада яшаб келган Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи И.Ф. қўл телефонини қўйган жойидан тополмади. Бу камлик қилгандек чўнтагини ковлаб 1 миллион 700 минг сўм пули ҳам йўқолганди. Ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат юзасидан олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида “VIVO-2027" русумли телефон аппарати ва йўқолган пулларни жабрланувчи яшаган ҳудуддаги ётоқхонада яшовчи ишчи, Қарши туманилик М.Х. дан телефон аппарати ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Ғузор туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 08:41 06.08.2022. Ўқилди: 3498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!