Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Угандадаги кўчки оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

Угандадаги кўчки оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

Уганда пойтахти Кампалада чиқиндихонада содир бўлган кўчки оқибатида 8 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда шанба куни маҳаллий ҳокимиятга таяниб, Reuters хабар берди.

«Ҳодиса жума куни кечқурун кучли ёмғир натижасида чиқиндихона қисмлари қулаб, яқин атрофдаги баъзи уйларга таъсир қилганидан кейин содир бўлди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳукумат ва Қизил Хоч ходимлари биргаликда олиб борилган қутқарув тадбирлари натижасида вайроналар остидан 14 кишини қутқариб қолган.

Киритилди: 10:46 11.08.2024. Ўқилди: 535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!