UFC президенти Дана Уайт келаси йили Ирландияга турнирлар қайтишини айтди.
"Буюк Британияга доимо ташриф буюришимиз биз учун катта тажриба бўлади. Лондонда бирор турнир ўтказсак, UFC'ни бошқа шаҳарга олиб чиқиб ҳам кетгим келади, масалан, Манчестерга.
Ирландияга қайтишни истайман. Келаси йили буни амалга оширамиз", - деди Уайт.
Ирландияда UFC'нинг сўнгги турнири 2015 йили ўтказилганди ва ўшандаги марказий жанг Луис Смолко ва Пэдди Холахон ўртасида бўлган.