Португалиялик футболчи Криштиану Роналду UFC 308 турнири олдидан Илия Топурия Макс Холлоуэйга ютқазишини тахмин қилганди.
"Менга Макс ёқади, унга мухлислик қиламан. Топурия жуда кўп гапиради. Алекс Волкановски устидан қозонган ғалабаси ҳақида гапирсак, у шунчаки нокаутдан сўнг қайтишга тайёр бўлмаганди. Максни хеч қачон нокаут қилишмаган. Шунинг учун у Илия учун қийин рақиб бўлади", - деганди Роналду.
Илия эса бу гап-сўзларга муносабатини билдирди.
"Сенинг даражангдаги инсонлар ўзига бўлган ишонч билан кибрни фарқлай олмаслигини кутмагандим. Аммо якунда биз барибир ўзимизни кўрсатамиз. Фаолиятинг давомида сенга энг яхши ниятларимни тилайман, Яратган оилангни асрасин", - деди Топурия.
Эслатиб ўтамиз, Топурия жангнинг 3-раундида Макс Холлоуэйни нокаутга учратди. Бу Холлоуэй учун фаолиятидаги илк нокаутли мағлубият бўлди.