Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

ЎФА таклифи билан «Навбаҳор» — «Пахтакор» ўйини санаси ўзгарди

ЎФА таклифи билан «Навбаҳор» — «Пахтакор» ўйини санаси ўзгарди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида 11 ноябрь куни Қатарга жўнаб кетади. Жамоамизни 14 ноябрь куни Қатар билан, 19 ноябрда эса КХДР билан расмий учрашувлар кутиб турибди.

«Пахтакор» ва «Насаф» клублари Суперлигадан ташқари Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этмоқда. Уларнинг халқаро ўйинларидан келиб чиқиб, Лига Суперлига 24-туридан ўрин олган «Насаф» — «Сўғдиёна» ҳамда «Навбаҳор» — «Пахтакор» беллашувларини 10 ноябрга тайин қилганди. Миллий терма жамоа Қатарга эртароқ учишни ўз режасига киритгани учун ЎФА Суперлиганинг мазкур ўйинларини 9 ноябрь куни ўтказиш таклифи билан чиқди.

Мазкур таклифга 5 ноябрь санасида «Ар-Райян» клубини қабул қилаётган «Пахтакор» розилик берди. 6 ноябрь куни Қаршида «Ал-Ҳусайн» жамоасини қабул қиладиган «Насаф» эса ҳар икки учрашув орасидаги фарқ жуда қисқа экани сабабли Суперлига беллашувини 10 ноябрь кунида қолдиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади.

Намангандаги марказий ўйин 9 ноябрь кунига ўзгартирилганидан келиб чиқиб, эндиликда "Андижон" — "Қизилқум" беллашуви 10 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 23:42 23.10.2024. Ўқилди: 312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!