Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди

ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон терма жамоасини илк бор мундиалга чиққани билан табриклади.

"ФИФА томонидан ҳар йили ташкил этиладиган ФИФА Ижроия футбол саммити (FIFA Executive Football Summit) бугунги кунда дунё футболининг энг муҳим мулоқот платформаларидан бири ҳисобланади. Ушбу юқори даражадаги учрашувлар миллий футбол ассоциациялари раҳбарлари, ФИФА президенти ва конфедерациялар вакилларини бирлаштириб, футболни глобал миқёсда ривожлантириш, тажриба алмашиш ва стратегик йўналишларни муҳокама қилиш имконини беради.

Жорий йилги саммит АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Унда ФИФАга аъзо қатор миллий футбол ассоциациялари вакиллари билан бир қаторда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамда бош котиб Аваз Максумов ҳам иштирок этди.

Саммит доирасида футболнинг турли йўналишларини — хусусан, болалар ва ўсмирлар футболи, аёллар футболи, шунингдек, ФИФА мусобақаларини ташкил этиш, жумладан бўлажак Жаҳон чемпионатлари, аёллар турнирлари ва ёшлар мусобақалари юзасидан долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасини тарихда илк бор ФИФА Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан самимий муборакбод этди. Шунингдек, у Ўзбекистон футбол ассоциациясининг FIFA Forward лойиҳасини муваффақиятли татбиқ этган ассоциациялардан бири эканини алоҳида эътироф этди.

Ушбу саммит футбол федерациялари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба ва ғояларни алмашиш, ҳамда глобал футбол тизимидаги долзарб масалаларни биргаликда ҳал қилиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши қайд этилди", – дейилади ЎФА хабарида.

Киритилди: 19:00 24.06.2025. Ўқилди: 417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!