Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

УЕФА президенти Россия масаласига тўхталди

УЕФА президенти Россия масаласига тўхталди

УЕФА президенти Александер Чеферин УЕФА Конгрессидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Россия жамоаларини халқаро мусобақалардан четлатиш масаласига тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ташкилотнинг бу борадаги позициясида ҳозирча ҳеч қандай ўзгариш йўқ.

«УЕФАнинг позицияси бир неча бор баён этилган ва у ўзгармаган. Биз вазиятни кузатиб боряпмиз ва воқеалар ривожини кўрамиз», — деди Чеферин. Шунингдек, у ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг Россия бўйича айтган гапларига изоҳ беришни истамаслигини, бироқ УЕФАнинг қараши аввалгидек қолишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Россия футболига нисбатан жорий этилган санкциялар қарийб тўрт йилдан бери амал қилмоқда. Яқинда ФИФА раҳбари Жанни Инфантино «Sky News» телеканалига берган интервьюсида Россияга қўйилган тақиқ ҳеч қандай натижа бермаганини ва уни камида ёшлар даражасида бекор қилиш кераклигини қўллаб-қувватлаган эди.

Айни пайтда Россия терма жамоаси фақат ўртоқлик учрашувлари ўтказиш билан чекланмоқда.

Киритилди: Бугун 18:51. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!