Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

УЕФА президенти 2027 йилдан кейин ҳам ташкилот раҳбари сифатида қолиши мумкин

УЕФА президенти 2027 йилдан кейин ҳам ташкилот раҳбари сифатида қолиши мумкин

Александр Чеферин 2027 йилдан кейин УEФА президенти бўлиб қолиши мумкин.

Жорий йилнинг февраль ойида словениялик 2027-йилда яна ўз номзодини қўймаслигини маълум қилганди.

Бироқ, The Guardian хабарига кўра, УEФА Чеферинга ўша вақтгача муносиб ўринбосар топилмаса, уни жамоада қолишга кўндириш мумкинлигидан шубҳаланяпти.

Ҳозирча ҳеч ким, ҳатто шахсий суҳбатларда ҳам ўзини номзод қилиб кўрсатиш истагини билдирмаган.УEФАнинг 20 га яқин ўрта даражадаги аъзо давлатлари, жумладан Словения, Хорватия, Черногория ва Албания, агар Чеферин яна ўз фаолиятини давом эттиришга қарор қилса, уни қўллаб-қувватлашга ваъда берган. Туркия, Греция, Сан-Марино, Андорра ва Фарер ороллари ҳам бу фикрга ижобий муносабатда.

Киритилди: 08:57 16.07.2024. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!