Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

УЕФА Инфантинога нисбатан кенг кўламли тергов ўтказиш ҳақида ўйлаб қолди

УЕФА Инфантинога нисбатан кенг кўламли тергов ўтказиш ҳақида ўйлаб қолди

УЕФА ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг ташкилотдаги 16 йиллик фаолияти юзасидан тўлиқ суриштирув ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда. Бунга Инфантинонинг УЕФА ходимаси билан тахмин қилинган муносабатлари ҳақида аввалроқ пайдо бўлган маълумотлар сабаб бўлган. Нашр манбаларига кўра, исми ошкор қилинмаган аёл ушбу муносабатлар даврида маоши оширилган ҳолда лавозимда кўтарилган, ташкилотни тарк этганидан кейин эса унга ортиқча олти хонали сумма тўлаб берилган.

УЕФА раҳбарлари тўлов шарт-шароитларини аниқлаштириш, шунингдек, Инфантинонинг тахминий муносабатлари ташкилот раҳбариятининг қарорларига таъсир кўрсатган-кўрсатмаганини аниқламоқчи. Бундан ташқари, унинг 2000 йилдан 2016 йилгача бўлган даврдаги бутун фаолиятини текшириш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда.

Киритилди: Бугун 18:53. Ўқилди: 229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!