Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Учтепа туман ҳокими оммавий қабулга келмаганлиги айтилди

Учтепа туман ҳокими оммавий қабулга келмаганлиги айтилди

Ижтимоий тармоқларда "Биз икки соат кутдик, аммо ҳоким оммавий қабулга келмади" сарлавҳали хабар тарқалди.

Бунга жавобан Учтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйдагича жавоб беради:

Ҳақиқатдан ҳам 4 октябрь куни соат 14:00 дан бошлаб, Учтепа туман Маданият марказида туман ҳокими ўринбосарлари ва масъуллари томонидан оммавий қабул ташкил этилиб, 50 нафардан ортиқ мурожаатчилар ўз мурожаатларига тегишлилигича жавоб олишди.

Туман ҳокими Бунёд Мамаджанов қабул давомида Тошкент шаҳар ҳокими ўтказаётган йиғилишда иштирок этгани боис, ушбу қабулда шахсан иштирок эта олмаганлигини маълум қиламиз.

"Ватанпарвар" маҳалласидан келган фуқароларга ўша вақтнинг ўзидаёқ туман ҳокими Матбуот котиби ва ҳоким ўринбосарлари томонидан ҳоким ушбу тадбирда иштирок эта олмаслиги сабаблари маълум қилинган.

Яқин кунларда туман ҳокими мазкур маҳалла фуқаролари билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.

Киритилди: 19:14 06.10.2024. Ўқилди: 1318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!