Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.И. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги “иссиқхона” қуриш учун ажратилган 30 сотих ер майдонининг 7 сотихини фуқаро Н.П.га ва 4 сотихини фуқаро М.Ҳ.га сотишини айтиб, 9 000 АҚШ доллари ва 55 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.