Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Учқудуқда фуқаро фойдасига 197 млн. сўмлик иш ҳақи ундириб берилди

Учқудуқда фуқаро фойдасига 197 млн. сўмлик иш ҳақи ундириб берилди

Айрим ҳолатларда иш берувчилар томонидан ходимларнинг иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловларни ўз вақтида тўлаб бермаслик ҳолатлари тез-тез учраб туради.

Фуқаро Ш.Х туман тиббиёт бирлашмасида ишлаб келиб иш ҳақини ўз вақтида ололмаганлиги сабабли судга мурожаат қилишга мажбур бўлди. Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг 15.05.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан тиббиёт бирлашмасидан 197.239.329 сўм миқдорида иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Учқудуқ туман бўлими иш юритувига келиб тушди.

Шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари бошлаб юборилиб, ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинди ва қарор нусхаси томонларга юборилди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаркатлари натижасида эса қарздордан иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича қарздорлик пуллари фуқаро Ш.Х.га тўлиқ ундириб берилиб, ижро ҳужжати амалда ижроси таъминланди.

Бу каби мисолларни кўплаб давом эттириш мумкин, бироқ ҳар бир иш берувчи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасига асосан “Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт”лигини унутмаслиги лозим.

Иш берувчи томонидан ходимларга иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилганида эди, фуқаролар судга мурожаат қилиб, овораю-сарсон бўлмас эди.

Киритилди: 23:12 25.06.2024. Ўқилди: 757 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!