Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Уч юздан зиёд афғон ҳарбийлари Тожикистонга қочиб ўтди

A A A
Уч юздан зиёд афғон ҳарбийлари Тожикистонга қочиб ўтди

Афғонистон ҳарбийлари яна Тожикистон ҳудудига ўтди.

Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари маълумотларига кўра, 3 июль куни соат 18:30 ларда Афғонистоннинг Бадахшон вилоятидаги қатор туманларни “Толибон”* вакиллари тўлиқ эгаллаб олган. Шунингдек, толиблар тўқнашувлар чоғида Хоҳон туманидаги “Овез” чегара комендатурасини қўлга киритган.

Қайд этилишича, чекиниш вақтида шахсий таркибни сақлаш қолиш мақсадида 300 нафардан зиёд Афғонистон ҳукумати кучлари Тожикистон билан чегарани кесиб ўтган.

Тожикистон томони афғон ҳарбийларининг чекинишига монелик қилмаган.

Киритилди: 18:39 04.07.2021. Ўқилди: 4741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!