Бугун 23 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

У “дадажон” эмас, у аҳмоқ - гренландияликлар

У “дадажон” эмас, у аҳмоқ - гренландияликлар

Гренландия аҳолиси Доналд Трампнинг Давосдаги нутқига кескин муносабат билдирган.

Кўпчилик унинг Гренландияни сотиб олиш ҳақидаги гапларига ишонмаслигини ва АҚШ таркибига киришни истамаслигини айтиган. Баъзилар Трампни очиқчасига масхара ва танқид қилган.

- “Мен Трампнинг бирор сўзига ҳам ишонмайман. Унинг Гренландияга бўлган очкўзлиги мутлақо ўзгармаган. Биз АҚШнинг бир қисми бўлишни истамаймиз, аммо Трамп буни ҳеч қачон қабул қилмайди”, деган 40 ёшли Килланнгуак.

- “У “дадажон” эмас, у аҳмоқ. Бу нима деган бемаънилик, ҳеч ким уни бундай атамайди! Яхшиси, Трамп Америкага ўзи билан битта айсбергни олиб кетсин”, деган 59 ёшли банк маслаҳатчиси Сёрен.

- “Трамп, ана у тентак, 4 марта оролларимизни адаштирди. Энг муҳими, энди адашиб бизникини олиб кетмасин”, деган таксичи Асгейр.

Киритилди: Бугун 14:45. Ўқилди: 820 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!