Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

U-20 ЖЧ. Ўзбекистон Гватемалага қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди, баҳсни мисрлик ҳакамлар бошқаради

U-20 ЖЧ. Ўзбекистон Гватемалага қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди, баҳсни мисрлик ҳакамлар бошқаради

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Гватемалага қарши ўйин ўтказади. Учрашувда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Мазкур баҳсда бош ҳакам сифатида Муҳаммад Маъруф (Миср) ишлайди. Унга қанотларда Закариё Бринси (Марокаш) ва Аббос Акрам (Жазоир) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Боу Абдулазизга (Мавритания) топширилган.

Шунингдек, ВАРда Амр Эл Шинави (Миср) ва Ҳамза Эл Фариқ (Марокаш) фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Гватемала ўртасидаги учрашув 27-майга ўтар кечаси соат 02:00 да старт олади.

Киритилди: 18:02 25.05.2023. Ўқилди: 4627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!