Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун Қатар мундиали якунланди. Вакилларимиз 1/8 финалда Италияга 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.
19-дақиқада Томас Компаньелло италияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида, 56-дақиқада Амирхон Муродов бурчак зарбасидан сўнг мувозанатни тиклади. 68-дақиқада яна ўша Компаньелло жамоасининг иккинчи голини урган бўлса, 69-дақиқада Дауда Иддрисса 3-голга муаллифлик қилди.
Захирадан майдонга тушган ҳужумчимиз Асилбек Алиев 89-дақиқада рақибига тирсаги билан зарба бергани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди.
90+4-дақиқада Азизбек Эримбетов якуний голни киритди - 2:3.
U-17 ЖЧ. 1/8 финал
Италия - Ўзбекистон - 3:2
18 ноябрь, 17:30
Голлар: 1:0 – 19, Томас Кампаньелло, 1:1 – 56, Амирхон Муродов, 2:1 – 68, Томас Кампаньелло, 3:1 – 70, Дауда Иддриса, 3:2 – 90+4, Азизбек Эримбетов
Италия: Алессандро Лонгони, Дауда Иддриса, Винченцо Приско (Алессио Баралла, 72), Лука Режани, Томас Кампаньелло (Бенит Борасио, 83), Самуэле Инасио, Дестини Элимогале (Симоне Лонтани, 59), Давид Марини (Жан Мамбуку, 59), Кристиано Де Паоли, Валерио Маккарони (Андреа Луонго, 59), Федерико Стеффанони.
Ўзбекистон: Иброҳим Шокиров, Мўминхон Баходирхонов, Амирхон Муродов, Садриддин Ҳасанов, Нурбек Сарсенбаев (Асилбек Алиев, 66), Сайфиддин Содиқов (Жамшидбек Рустамов, 74), Абдулмалик Анваров (Беҳруз Саидмуродов, 74), Муҳаммадали Мусахонов (Миразиз Абдукаримов, 83), Азизбек Абдумўминов (Муҳаммад Ҳабибуллаев, 46), Абубакир Шукуруллаев, Азизбек Эримбетов.
Огоҳлантиришлар: Абубакир Шукуруллаев (25), Азизбек Абдумўминов (40)
Четлатиш: Асилбек Алиев (89)