Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Twitter 2020 йилги АҚШ президентлик сайловлари олдидан Хантер Байденнинг ўғирланган ноутбук ҳикоясини яширди

Twitter 2020 йилги АҚШ президентлик сайловлари олдидан Хантер Байденнинг ўғирланган ноутбук ҳикоясини яширди

Бу ҳақда ижтимоий тармоқнинг амалдаги эгаси Илон Маск гапириб, журналист Мэтт Таибининг терговига ҳавола қолдирди. Миллиардер эртага терговнинг иккинчи қисмини тақдим этишга ваъда берди.

Журналистнинг сўзларига кўра, Тwиттер ҳам Жо Байден кампаниясидан, ҳам Доналд Трампдан платформадаги контентни кўриб чиқиш бўйича сўровларни қабул қилган ва қондирган.

2020 йил октабр ойида АҚШ оммавий ахборот воситалари кичик Байденнинг ноутбукидаги ёзишмалари, шунингдек, қурилмадаги фотосуратлар ҳақидаги маълумотлар асосида бир қатор нашрларни чоп этди.

Материалларга кўра, у гиёҳванд моддалар савдоси, шунингдек, фоҳишалик соҳасидаги фаолият билан шуғулланган бўлиши мумкин.

Киритилди: 12:40 03.12.2022. Ўқилди: 1601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!