Полша бош вазири Доналд Туск пайшанба куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини Украинадаги урушни «тинч» йўл билан тугатиш тарафдори бўлгани учун олқишлади.
«Бош вазир урушни тинч, адолатли ва тез якунлаш учун шахсан ўзи ҳаракат қилишга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлаганидан жуда мамнунман», деди Туск Варшавада Моди билан музокарадан сўнг.
Туск Ҳиндистон урушни тугатишда жуда муҳим роль ўйнаши мумкинлигини таъкидлади.
«Тарих халқларимизга қоидаларни ҳурмат қилиш, чегараларни, ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш муҳимлигини ўргатган», — деди Туск.
Моди матбуот анжумани чоғида можарони жанг майдонида ҳал қилиб бўлмаслигига ишонишини айтди.
«Биз тинчлик ва барқарорликни имкон қадар тезроқ тиклаш учун мулоқот ва дипломатияни қўллаб-қувватлаймиз», деди Моди Туск билан музокарадан сўнг.
Ню Деҳли бир неча бор Украина ва Россия ўртасида музокаралар йўли билан келишувга эришиш тарафдори бўлган ва Ғарбнинг Москвага қўйган санкцияларини танқид қилган.