Бугун 31 октябрь, 2020 йил, шанба

O'ZB

"Тушунарсиз": Жеенбековнинг охирги фармони маълум бўлди

"Тушунарсиз": Жеенбековнинг охирги фармони маълум бўлди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Сооронбай Жеенбеков истеъфога чиқмасдан олдин республиканинг Россиядаги элчиси Aликбек Жекшенқуловни ишдан бўшатди. Фармон яширин ҳолда қабул қилинди ва дипломат учун кутилмаган бўлди, деб ёзади “ТAСС”.

Жекшенқулов агентликка айтишича, ишдан бўшатилгани тўғрисида ижтимоий тармоқлардан билиб қолган ва ажабланган. Бу қарор 14 октябрь куни, президент истеъфога чиқишини эълон қилиш арафасида имзоланган.

Маълумотларга кўра, 16 октябрь куни эълон қилинган фармонда республиканинг Россиядаги вакили ишончни йўқотганлиги сабабли лавозимидан бўшатилганлиги таъкидланган. Жакшенқулов эса ҳамон бу фармоннинг сабабини тушунмаяпти. 

Киритилди: 16:09 17.10.2020. Ўқилди: 7509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!