Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тўрткўл туманида “Қаратау” номи остида алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

Тўрткўл туманида “Қаратау” номи остида алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Анҳорли” МФЙда яшовчи А.Д. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил қилиб, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 3 турдаги “Қаратау” номи остида қўлбола усулда тайёрланган 3 566 дона алкоголь маҳсулоти, 7 925 дона акциз марка, 297 литр спирт, 125 литр антисептик ва ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:20 15.07.2024. Ўқилди: 827 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!