Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тўрт ойда салкам 50 минг туркиялик Ўзбекистонга келди

Тўрт ойда салкам 50 минг туркиялик Ўзбекистонга келди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-апрел ойларида жами 49,4 минг нафар Туркия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18 минг нафарга ёки 57,4 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Туркия фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:

- хизмат юзасидан – 19 462 нафар

- сайёҳлик – 16 260 нафар

- қариндошларни йўқлаш – 13 407 нафар

- тижорат – 154 нафар

- ўқиш – 123 нафар

- даволаниш – 20 нафар

Киритилди: 15:39 15.06.2025. Ўқилди: 592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!