АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронга қилинган ҳужумнинг сабабини тушунтирди. Бу ҳақда у ўзининг "Truth Social" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
«Эрон минглаб америкаликларни ўлдирди ва ярадор қилди, ҳатто [АҚШнинг собиқ президенти Жимми] Картер маъмурияти даврида Теҳрондаги Америка элчихонасини эгаллаб олди. Кеча биз катта ҳарбий ютуқка эришдик», — деб ёзди у.
У яна бир бор таъкидладики, Эрон ядровий қуролга эга бўлмаслиги керак. Трамп қўшимча қилдики, Вашингтон «бомбани тортиб олди», уни Теҳрон «албатта ишлатган бўлар эди».