Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркманистонда парламент сайловлари 26 мартда бўлиб ўтади

Туркманистонда парламент сайловлари 26 мартда бўлиб ўтади

Туркманистонда еттинчи чақириқ Мажлис депутатларини сайлаш 2023 йил 26 мартга белгиланди. Туркманистон парламентининг қонун чиқарувчи палатаси шу ҳақда қарор чиқарди, деб хабар берди Туркманистон телевидениесининг «Ватан» ахборот дастури.

Turkmenportal хабар беришича, шу куни Туркманистонда вилоят, этраплар ва шаҳарлар халқ маслаҳатларининг бешинчи чақириғи ҳамда тўққизинчи чақириқ кенгаши аъзолари сайлови ҳам бўлиб ўтади.

2018 йилда бўлиб ўтган парламент сайловларида 125 та ўрин учун 284 та номзод кураш олиб борган эди. Уларнинг 168 таси учта –Демократик партия, Саноатчилар ва тадбиркорлар партияси ҳамда Аграр партиясидан илгари сурилган. Қолган 116 номзод фуқаро гуруҳлардан номзодини кўрсатгани айтилмоқда.

Киритилди: 13:28 14.01.2023. Ўқилди: 1166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!