26 июнга режалаштирилган "Туркманистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг чартер рейси Пекин-Туркманобод йўналиши бўйича коронавирус пандемияси сабабли Хитойда қолиб кетган Туркманистон фуқароларини ўз ватанига етказади.
Ушбу парвоз Туркманистон ҳукуматининг буйруғи билан ташкил этилди, деб хабар берди "Туркменпортал".