30 ва 31 декабрь кунлари Туркманистон ҳаво йўллари Москва-Истанбул-Ашхобод муқобил йўналиши бўйича Москва-Ашхобод рейсларига чиптаси бор йўловчиларни олиб чиқишни ташкил қилади.
Бу ҳақда Туркманистоннинг “Ориент” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Москва-Истанбул участкасига учинчи томон ташувчиси жалб қилинади.
Хабар берганимиздек, Туркманистон ҳаво йўллари 30.12.24 дан 31.01.25 га қадар Ашхобод – Москва – Ашхобод йўналиши бўйича мунтазам парвозларни тўхтатди. Парвознинг бекор қилиниши сабаблари ҳақида хабар берилмаган.
Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Бирлашган Араб Амирликлари Қозоғистон яқинида содир бўлган Embraer 190 йўловчи самолёти билан ҳалокатга учраганидан сўнг бир қанча авиакомпаниялар ва кенг минтақа давлатлари – Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Бирлашган Араб Амирликлари Россия Федерациясининг кўплаб шаҳарларига парвозларни тўхтатди.