У Жанубий Корея Президенти ва рафиқаси билан суратга тушди.
Туркманистон Республикаси Президенти Сердар Бердимуҳаммедовнинг турмуш ўртоғи Огулгерек Бердимуҳамедова оммага кўриниш берди.
Сердар Бердимуҳаммедов айни пайтда Туркманистонда бўлиб турган Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёл ва унинг рафиқасига алабай итларини совға қилган. Шундан сўнг президентлар ва уларнинг рафиқалари биргаликда суратга тушишган.
Огулгерек Бердимуҳамедова шу пайтгача бирон марта, сайловларда, тадбирларда ва президентнинг халқаро ташрифларида ҳам кўриниш бермаганди.
Унинг қайнонаси, яъни Туркманистоннинг Биринчи Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг рафиқаси катта Огулгерек Бердимуҳамедова ҳам худди шундай кам кўриниш берган. Узоқ йиллар давомида омма учун ўз суратини эълон қилишдан қочиб келган биринчи хонимнинг сурати илк бор 2021 йилда эълон қилинганди.