Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркман аҳолиси +45 даража иссиқликда икки кун сувсиз қолди

Туркман аҳолиси +45 даража иссиқликда икки кун сувсиз қолди

3-5 июнь кунлари Туркманистон шимолидаги Тошҳовуз аҳолиси деярли тўлиқ сув таъминотидан маҳрум бўлди. Эски, занглаган магистрал сув қувури ёрилиб, катта шаҳар аҳолиси +45 даражадан юқори ҳаво ҳароратида сувсиз қолди, деб ёзади turkmen.news.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, одамлар кимнинг уйида қудуқ бўлса, ўша томонга югурган. Айни шу қудуқ сувлари туфайли аҳоли икки кун давомида жон сақлаган.

Манбаларга кўра, турар жойларни сув билан таъминлаш ёмон ташкил этилган. Кўплаб уйлар умуман сув билан таъминланмаган, бошқалари эса етарли миқдорда таъминланмаган.

Бахтсиз ҳодиса фақат 5 июнь, шанба куни бартараф этилди.

Киритилди: 18:29 08.06.2021. Ўқилди: 2564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!