Туркиянинг Зонгулдак вилоятидаги Қора денгиз соҳилида ҳарбий мақсадда фойдаланилган деб тахмин қилинган учувчисиз учиш аппарати (дрон) топилди.
NTV телеканали хабар беришича, ҳодисадан сўнг ҳудудда кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Фильос қирғоғида дронни кўрган фуқаролар бу ҳақда 112 рақами орқали фавқулодда хизматларга хабар беришган, шундан сўнг жандармерия бўлинмалари воқеа жойига юборилган.
Ҳозирда топилган дроннинг техник текшируви олиб борилмоқда.