2018 йилда дунёдаги энг чиройли аёл деб тан олинган машҳур турк актрисаси Ханде Эрчель севгилисининг кутилмаган совғаси ҳақида гапирди. Бу ҳақда 4 июнь, пайшанба куни RusTurkey.com нашри ёзмоқда.
Манбага кўра, актриса бўлажак эри Мурат Далкиличдан қизил атиргулдан иборат улкан гулдаста олган.
Ханденинг таъкидлашича, севгилиси гулдастани тўғридан-тўғри унга юборган. Эрчель севгилиси уни тез-тез ҳайратда қолдиришини таъкидлади.
Маълумот учун, жуфтлик ёзда турмуш қуришни режалаштирмоқда.