Бугун 19 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Туркиядан Сурияга 81 мингдан ортиқ одам қайтди

Туркиядан Сурияга 81 мингдан ортиқ одам қайтди

Башар ал-Ассад режими ағдарилганидан бери Туркиядан Сурияга ҳозиргача 81 576 нафар суриялик ўз ихтиёри билан қайтди.

Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, Туркия ички кўчирилганларнинг ўз ватанларига хавфсиз қайтишини таъминлаш учун қўлидан келган барча ишни қилишда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 12 декабрда Сурияда 61 йилдан бери ҳукмронлик қилган Араб Социалистик Уйғониш партияси (Баас) қулаган эди. Бунинг ортидан Туркияда яшовчи суриялик қочқинлар ўз юртларига қайтишни бошлади.

Киритилди: 20:05 29.01.2025. Ўқилди: 588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!