Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Туркиядан 2 ойда Ўзбекистонга 22,5 минг нафар турист келган

Туркиядан 2 ойда Ўзбекистонга 22,5 минг нафар турист келган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида жами 22,5 минг нафар Туркия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,3 минг нафарга ёки 57,8 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Туркия фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

хизмат юзасидан – 9 396 нафар;
сайёҳлик – 6 884 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 6 069 нафар;
тижорат – 92 нафар;
ўқиш – 68 нафар;
даволаниш – 11 нафар.

Киритилди: 14:27 27.03.2025. Ўқилди: 475 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!