Бугун 8 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Туркиядаги парфюмерия заводида ёнғин: 7 киши ҳалок бўлди

Туркиядаги парфюмерия заводида ёнғин: 7 киши ҳалок бўлди

Туркиянинг шимоли–ғарбида жойлашган Коджаэли вилоятининг Диловаси туманида 8 ноябр куни парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи заводда кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий “Sabah” нашри хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони етти нафарни ташкил этган. Ҳодиса жойига кўплаб ёнғин ўчирувчи гуруҳлар ва тез ёрдам хизматлари жалб этилган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!