АҚШ президенти Дональд Трамп Европа давлатларини денгиз портларига кириш имконига эга бўлишига қарамай, Россиядан энергия ресурсларини сотиб олаётганликда танқид қилди.
Бу ҳақда президент Трамп Оқ уйда Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашуви чоғида айтиб ўтган.
"Европада бўлаётган воқеаларга назар ташласангиз, бу мамлакатларнинг кўпчилигида бундай муаммолар йўқ, улар Россиядан кўп нефть ва газ сотиб олади”, - деди Америка раҳбари. "Ва улар менинг бу борада жуда хавотирда эканлигимни билишади, чунки биз уларга ёрдам берамиз ва улар бориб, Россиядан нефть ва газ сотиб оладилар", деди АҚШ президенти ва "Венгрия бошқа ҳолатда", чунки денгиз портларига кириш имкони йўқлигини қўшимча қилди.