Буюк Британиянинг Savills Plc кўчмас мулк брокери бой одамлар учун энг жозибали бўлган дунё мегаполисларининг янги рейтингини эълон қилди. 2025 йилда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри Лондон, Нью-Йорк ва Сингапурни ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади.
Мутахассислар амирликнинг молиявий, инфратузилма ва ҳаётий афзалликларининг уйғунлигини таъкидлайди.
Savills маълумотларига кўра, топ-10 га қуйидаги шаҳарлар кирган:
- Дубай (БАА);
- Нью-Йорк (АҚШ);
- Сингапур;
- Ҳонконг;
- Абу-Даби (БАА);
- Монако;
- Лос-Анжелес (АҚШ);
- Майами (АҚШ);
- Аспен (АҚШ);
- Лондон (Буюк Британия).
Рейтингда солиқ даражаси, кўчмас мулк қиймати ва сифати, шахсий хавфсизлик даражаси, инфратузилма, шунингдек, шаҳарларнинг бизнес ва миграция жозибадорлиги ҳисобга олинган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Дубайнинг етакчилиги глобал бойлик марказларининг Яқин Шарқ томон силжишини акс эттиради. Амирлик нафақат сайёҳлик ва молиявий, балки жаҳон элитасини ўзига жалб қилувчи уй-жой марказига айланмоқда.