Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Туркияда юзлаб болалар суд қилинди. Улар Эрдўғанни ҳақорат қилган

Туркияда юзлаб болалар суд қилинди. Улар Эрдўғанни ҳақорат қилган

Статистикадан маълум бўлишича, Туркияда ўтган олти йил давомида 903 нафар вояга етмаганлар, шу жумладан, 12 ёшдан 14 ёшгача бўлган 264 нафар бола мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни ҳақорат қилгани учун суд қилинган.

Адлия вазирлиги статистикаси шуни кўрсатдики, Туркияда олти йил давомида президентни ҳақорат қилганлик учун жами 128 872 та тергов ҳаракатлари бошланган. Прокуратура фақатгина 2019 йилнинг ўзида 36 066 шикоятни кўриб чиқиб, уларнинг 11 371 таси бўйича жиноий иш қўзғатган.

Туркия Жиноят кодексининг 299-моддасига биноан, президентни ҳақорат қилиш бир йилдан тўрт йилгача қамоқ жазосига сабаб бўлиши мумкин. Агар ушбу қилмиш очиқдан-очиқ содир этилган бўлса, жазонинг муддати бунданда узунроқ бўлиши мумкин.

Эрдўған даврида президентни «ҳақорат қилгани» учун очилган жиноят ишларининг сони кескин кўтарилди. 2016 йилда Туркия Конституциявий суди 299-моддани бекор қилиш тўғрисидаги таклифни рад этди ва ушбу модда «жамоат тартибини ва демократик жамиятни ҳимоя қилиш учун» зарур эканлигини таъкидлади.

Киритилди: 15:20 21.12.2020. Ўқилди: 2719 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!