Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Туркияда самолёт тўлиқ тўхтамасидан ўрнидан турган йўловчиларни жаримага тортади

Туркияда самолёт тўлиқ тўхтамасидан ўрнидан турган йўловчиларни жаримага тортади

Туркия фуқаро авиацияси бошқармаси (SHGM) самолёт қўнгандан сўнг хавфсизлик камарининг ўчганини кутмасдан ўриндиқларини тарк этган йўловчиларга жарима солишга қарор қилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги BBCга таяниб хабар беради.

Қоидалар май ойи бошида йўловчилардан шикоятлар келиб тушганидан кейин жорий этилган. Туркия матбуотига кўра, жарима миқдори тахминан 70 АҚШ долларини ташкил этади.

Туркия расмийлари сўнгги пайтларда бундай ҳодисалар сони сезиларли даражада ошганини айтди.

Turkish Airlines стюардессаларни йўловчиларни янги қоидалар ҳақида хабардор қилишга эътибор беришга чақирди.

Киритилди: 22:34 30.05.2025. Ўқилди: 542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!