Туркиянинг Измир шаҳрида уч нафар полициячи қўлга олмоқчи бўлган гумонланувчи томонидан ҳужумга учради.
Воқеа Сеферихисар туманида содир бўлганини маълум бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, полиция ҳужум жойига ўқотар қурол билан муштлашув ҳақида хабар берганидан сўнг етиб келган, бироқ ҳужумга учраган. Оқибатда ҳуқуқ-тартибот идораларининг 3 нафар ходими жароҳатланган.
Воқеа жойига қўшимча полиция кучлари ва тез ёрдам машиналари жўнатилди. Жабрланганлар касалхонага ётқизилган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир.
Ҳуқуқ-тартибот ходимларига ҳужум қилган шахс қўлга олинди.