Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Туркияда полиция ходимларини олиб кетаётган микроавтобуснинг ҳалокатга учраши оқибатида 10 дан ортиқ одам жабрланди

Туркияда полиция ходимларини олиб кетаётган микроавтобуснинг ҳалокатга учраши оқибатида 10 дан ортиқ одам жабрланди

Туркиянинг Эскишеҳир шаҳрида полиция ходимларини олиб кетаётган микроавтобус иштирокидаги ЙТҲда 14 киши жабрланди.

Бу ҳақда TRT телеканали хабар берди.

Ҳодиса Афёнкараҳисар-Эскишеҳир трассасида содир бўлган. Микроавтобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қўйган, натижада транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетган ва тўсиққа бориб урилган.

Ҳодисада 14 киши турли даражада тан жароҳати олиб, Эскишеҳир Османгази университети касалхонасига ётқизилди.

Воқеа ҳолатлари аниқланмоқда.

Киритилди: 09:18 02.09.2024. Ўқилди: 559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!