Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Туркияда ноқонуний тотализаторлар иши бўйича 14 нафар футболчини ҳибсга олишга ордер берилди

Туркияда ноқонуний тотализаторлар иши бўйича 14 нафар футболчини ҳибсга олишга ордер берилди

Истанбул прокуратураси турк футболидаги ноқонуний ставкалар бўйича тергов доирасида 29 кишини ҳибсга олишга ордер берди, улар орасида 14 нафар футболчи ҳам бор. Бу ҳақда TRT Haber онлайн нашри хабар бермоқда. Манбага кўра, гумонланувчилар орасида 14 нафар футболчидан ташқари "Галатасарой"нинг собиқ бош директори Эрден Темур ҳам бор.

Аввалроқ Туркия футбол федерацияси ноқонуний ставкалар билан боғлиқ эпизодлар бўйича текширув бошлаган эди. Қўзғатилган ишлар доирасида 1024 нафар футболчи ўтмоқда. 102 нафар футболчи 45 кундан бир йилгача дисквалификация қилинди.

Ўтган ойда Туркия футбол федерацияси президенти Иброҳим Ҳожиосмонўғли ноқонуний ставкалар билан боғлиқ ишлар натижасида 50 миллиард доллардан ортиқ маблағ мамлакатдан ташқарига олиб чиқиб кетилганини маълум қилган эди.

Киритилди: Бугун 15:54. Ўқилди: 187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!