Х, Youtube, Tik Tok ва Instagram каби бир қанча ижтимоий тармоқларга кириш чекланди, деб хабар бермоқда NetBlocks мониторинг ресурси.
Истанбул губернатори шаҳар мерининг ҳибсга олиниши фонида 23 мартгача ҳар қандай намойишларни тақиқлади. Шаҳардаги марказий кўчалар ёпилди.
Аввалроқ, Истанбул мери ва мухолифат етакчиси Акром Имомўғли ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик
У 8 март куни президентлик учун расман курашга киришган эди. Маълумотларга кўра, сиёсатчи билан бирга унинг матбуот котиби Мурат Онгун ҳам қўлга олинган. Ҳозирда мэрнинг уйида тинтув ўтказилмоқда.