Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Туркияда “Исроил ёлғонлари” медиа платформаси очилади

Туркияда “Исроил ёлғонлари” медиа платформаси очилади

Туркияда “Исроил ёлғонлари” платформаси ишга туширилади. Бу ҳақда мамлакат Президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун маълум қилди.

Туркиянинг систематик зулм тизимига илк дақиқаларданоқ қарши чиққанини таъкидлаган Алтун, “Исроил ёлғонлари” платформаси ҳақиқат ва адолатга хизмат қилишини айтди.

“Исроил Ғазодаги геноцидни бутун Яқин Шарққа ёйишга ҳаракат қилмоқда. Қолаверса, у кўплаб фейк маълумотлар ҳам тарқатмоқда”, деган у.

Алтун Исроилнинг минтақада инсоний ва ахлоқий чегара билмайдиган шафқатсизлиги, ҳозирги халқаро тарангликни янада кучайтириш хавфи борлигини таъкидлади. Қолаверса, Туркия Исроилни тўхтатиши учун қўлидан келган ишни қилгани ва қилаётганлигини ҳам эслатди.

“Туркия Исроилга қарши туриб ҳақиқат вакили бўлишда давом этади. Дунё Исроил ёлғонига алданмоқда. Биз дезинформация тарқатиш орқали манипуляция қилишларига жим қараб туролмаймиз. Биз бундай қилмаймиз”, деди Алтун

Шунингдек, у ушбу платформани яратишга кўмаклашаётган ва ишонч билдирганларга ўз миннатдорчилиги билдириб ўтди.

Маълумот учун, Туркия Ғазодаги фожиалар сабаб Исроил билан савдо алоқаларини тўхтатиб қўйган.

Киритилди: Бугун 08:15. Ўқилди: 224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!