9-асосий реактив ҳаво базаси қўмондонлигига тегишли F-16 қирувчи самолёти ҳалокатга учради, натижада учувчи ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Туркиянинг Баликесир вилояти губернатори Исмоил Устаўғлу маълум қилди.
Губернаторнинг сўзларига кўра, ҳалокат Тошкент вақти билан соат 03:50 атрофида самолёт режалаштирилган миссияни бажараётган пайтда содир бўлган.
Туркиянинг "Yeni Akit" газетаси Туркия Мудофаа вазирлиги қирувчи самолётнинг ҳалокатга учраганини тасдиқлаганини хабар қилди. Ҳарбийлар, шунингдек, қидирув-қутқарув операциясини бошлагани ва вайроналарни топгани ва авиаҳалокатни текшириш комиссияси ҳалокат сабабини аниқлайди.