Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркияда бомба ҳақида огоҳлантириш берилган самолётда хавфли модда аниқланмади

Туркияда бомба ҳақида огоҳлантириш берилган самолётда хавфли модда аниқланмади

Туркияда Анқара-Эрзинжон рейсини амалга ошираётган самолётда бомба борлиги ҳақидаги огоҳлантириш асоссиз эканлиги маълум бўлди.

Бу ҳақда «Анадолу» нашри маълум қилди.

Асанбоға аэропортига қайтган самолёт қулай тарзда қўнгани ва хавфсиз тўхташ жойига олиб кетилгани маълум қилинди.

Йўловчилар эвакуация қилинганидан сўнг, самолёт махсус гуруҳлар ва ҳидловчи итлар томонидан текширилди.

Шунингдек, йўловчилар ва уларнинг юклари кўздан кечирилди.

Самолётда полиция гуруҳлари томонидан олиб борилган тинтувлар натижасида хабарнинг ёлғон эканлиги маълум бўлди.

Киритилди: 18:41 04.05.2024. Ўқилди: 589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!