Бугун 24 февраль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Туркияда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Туркияда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Туркиянинг Анқара шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳайкалнинг очилиш маросими “Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” шиори остида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Мустақиллигининг 33 йиллиги тадбирлари доирасида ташкил этилди.

Туркияда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

“Дунё” ахборот агентлигининг маълум қилишича, элчихона ҳамда Кечиўрен тумани ташаббуси билан ўтказилган тадбирда, Туркия Ташқи ишлари вазирлиги, TURKSOY ташкилоти, Анқара шаҳри ва туманлари ҳокимликлари вакиллари, олий таълим муассасалари ректорлари, навоийшунос ва тилшунос олимлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Туркияда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Тадбирда нутқ сўзлаган элчи Алишер Аъзамхўжаев Алишер Навоий ҳайкалининг ўрнатилишида ҳисса қўшганлар, жумладан, Кечиўрен тумани ҳокимлиги ҳамда Башкент университети Алишер Навоий тадқиқот маркази раҳбари Абдураҳмон Гўзалга алоҳида миннатдорлик билдирди.

“Бугунги кунга қадар Москва, Душанбе, Остона, Токио, Минск, Шанхай, Сеул ва Боку шаҳарларида Алишер Навоий ҳайкаллари ўрнатилган. Бинобарин, Анқарада буюк аждодимизнинг улуғвор ҳайкалининг очилиши нафақат бизлар учун, балки Туркиядаги барча биродарларимиз, ҳаттоки бутун туркий дунёдаги қардошларимиз учун катта шараф эканига чин дилдан ишонаман”, деди элчи.
Киритилди: 10:15 03.09.2024. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!