Туркия жануби-шарқидаги худди шу номдаги провинциянинг Батман шаҳрида 40 га яқин мактаб ўқувчиси товуқ гўшти бўлган фастфуддан заҳарланди.
Бу ҳақда Haber Global телеканали хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, маҳаллий лицейнинг 40 га яқин ўқувчиси заҳарланиш гумони билан шаҳар шифохонасига ётқизилган ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Кейинроқ бир қанча мактаб ўқувчилари амбулатор даволаниш учун қўйиб юборилди; касалхонага ётқизилганларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган.