Дубайдан Туркиянинг Измир аэропортига учиб келган 6 нафар ўзбекистонлик аёлнинг 18 килограмм 500 грамм куйма олтини мусодара қилинди. Бу ҳақда Туркия ОАВлари хабар тарқатди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 2 октябр куни Измир аэропортининг чиқиш нуқтасида тўхтатилган 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ва кутиб олиш учун келган 2 машина ичида тинтув ўтказилган.
Натижада 82 та ҳар бири тахминан 110 грамм оғирликда бўлган куйма олтин, 18 та плейстейшн, 3 та Iphone-16 мусодара қилингани.
Шунингдек, гумонланувчиларга ёрдам берган 7 киши ҳам ҳибсга олинган.