Туркияда 15 ёшгача бўлган шахслар учун ижтимоий тармоқларни тақиқловчи қонунчилик ўзгаришлари Туркия Буюк Миллат Мажлисининг тегишли қўмитаси томонидан маъқулланган.
TRT Haber хабар беришича, ўзгаришлар бўйича парламент муҳокамаси шу ҳафтада бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, янги қоидаларга кўра, ижтимоий тармоқ платформалари 15 ёшгача бўлган шахсларга хизмат кўрсата олмайди.
15 ёш ва ундан катта, аммо вояга етмаган фойдаланувчиларга "махсус хизматлар" тақдим этилади. Ушбу хизматларнинг тафсилотлари ва хавфсизлик чоралари ҳақидаги маълумотлар платформаларда жойлаштирилади.
Бундан ташқари, янги қонун лойиҳаси ота-она назоратини мажбурий қилади.
Хабарларга кўра, ушбу тақиқни бузганлик учун қаттиқ жазолар белгиланган.