Туркия жанубидаги зилзила пайтида мактаб ўқувчиси ваҳимага тушиши туфайли вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазири Али Ерликая маълум қилди.
Ерликая ижтимоий тармоқда "Ўн тўрт ёшли Афранур Гунлу зилзила пайтида Фетхияда ваҳимага тушди ва касалхонага ётқизилди, аммо уни қутқариб қолишни иложи бўлмади”, деб ёзди.
Мармарис шаҳри яқинидаги Муғла вилоятида 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, маҳаллий аҳоли зилзиладан шунчалик қўрқиб, катта баландликдан сакрай бошлаган. Оқибатда 69 киши тан жароҳати олди, улардан 46 нафари шифохонада текширув ва даволанишни давом эттирмоқда.
Вазирнинг сўзларига кўра, ер силкинишлари Муғла вилояти ва бир қатор бошқа жойларда ҳам сезилган. Ҳеч қандай зарар қайд этилмаган.