Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Беррис Экинжи Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича махсус вакили Юе Сяоюн билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Вазир ўринбосари Беррис Экинжи Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича махсус вакили Юе Сяоюн билан учрашди”, — дейилади Туркия ТИВ ижтимоий тармоқдаги баёнотида.
Маълумотларга кўра, томонлар Афғонистон билан ҳамкорлик ва мамлакатдаги гуманитар вазиятни яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатларни муҳокама қилган.