Глобал савдо бўйича маълумот тўплашга ихтисослашган Comtrade платформаси маълумотларига кўра, Туркия ва Исроил ўртасидаги савдо ҳажми 2024 йил июнь ойида нолга тушди.
Жорий йилнинг май ойида Туркия Ғазо секторидаги уруш туфайли Исроилдан барча товарлар импорти ва экспортини тўхтатди. Шу билан бирга, бир ой аввал Туркия Савдо вазирлиги Тел-Авивга қарши савдо санкцияларини жорий қилган эди.